Россия қирғизистонликлар дам олаётган ҳаммомни текшириш сабабини тушунтирди

Олам

image

Аввалроқ, Россиянинг Москва шаҳридаги “Бодрость” номли ҳаммомда Россия махсус мақсадли мобил блоки (ОМОН) мигрантларга қарши рейд ўтказиб, мигрантлар ярим яланғоч ҳолатда эмаклаб юришга мажбурланган, уларнинг аксарияти юзи ерга юзтубан ҳолда ётқизилганди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳаммом мажмуасини режали текшириш ҳеч бир мамлакат фуқароларига қаратилмаганини билдирди. Бу ҳақда вазирлик баёнотига таяниб, ТАСС хабар берди.

Вазирликка кўра, пойтахт Москванинг Тимирязевский туманидаги жамоат биноларини, шу жумладан қирғизистонликлар дам олаётган ҳаммом мажмуасини режали текшириш айнан қайсидир бир давлат резидентларига қаратилмаган. Тадбирда хорижликларнинг деярли ярми Россияда ноқонуний бўлгани аниқланган.

Баёнотда сўроқ қилиш учун ҳуқуқ-тартибот идораларига олиб борилган 59 нафар чет эл фуқаросидан 25 нафари мамлакатда иммиграция қонунчилигини бузгани айтилган. Шу сабабли улар қонун доирасида жавобгарликка тортилиши маълум қилинган. Айримлар радикал гуруҳларга мансубликда гумон қилинмоқда.

“Россия томони афсус билан қайд этиб ўтилган хорижликлар томонидан Россия Федерацияси қонунларига эътиборсизлик, жамиятимиз ва давлатимизга қаршилик кўрсатиш истаги борлигини таъкидлайди”, деган дипломатик идора вакили.

ТИВ, шунингдек, ҳибсга олиш жараёни акс этган видеоларга изоҳ берар экан, операция давомида чет эл фуқаролари ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимларига қаршилик кўрсатгани, шу сабабли ушбу хорижликларга нисбатан тегишли чоралар кўрилганини билдирган.

“Бизнинг хавфсизлик идораларимиз ходимлари Россия қонунчилигига мувофиқ мавжуд ваколатлар доирасида ҳаракат қилган”, дейди вазирлик.

Маълумот учун, ушбу текширув жорий йилнинг 10 апрель куни юз берган. Маҳаллий аҳоли вакиллари мигрантлар рус миллатига мансуб кишиларга нисбатан салбий муносабатда бўлганидан шикоят қилган. Шундан сўнг вазиятга ҳуқуқ-тартибот идоралари аралашган. “Реадовка” манбасига кўра, бир нечта мигрантларга нисбатан Россия Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг “мамлакатга кириш ва унда бўлиш қоидаларини бузиш” моддаси бўйича иш қўзғатилган. Мигрантларнинг норасмий раҳбари эса ҳозирда текширув остида бўлиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг “ноқонуний миграцияни ташкил этиш” моддаси бўйича жиноят иши очилиши мумкин. Оммавий ахборот воситаларида тарқалган хабарларга кўра, мазкур ҳаммомга Ўзбекистон ва Қирғизистондан мигрантлар кўп ташриф буюрган.

14 апрель куни Қирғизистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алмаз Имангазиев Москвадаги ҳаммомда фуқаролар таҳқирлангани юзасидан Россия Федерациясининг мамлакатдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сергей Вакунов билан учрашув ўтказди. Вазирлик томонидан воқеа бўйича ўрганиш олиб бориб, куч ишлатиш асоссиз бўлган тақдирда, ушбу ҳодиса бўйича Москва шаҳри ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларига нисбатан тегишли чоралар кўриш сўралганди ва расмий нота топширилганди. 

15 апрель куни Қирғизистон мигрантларнинг таҳқирланиши бўйича Россияга нота бериши ортидан ўзбекистонлик депутатлар ҳам Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши борасида парламент сўрови юборди


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ Москва мигрантлар ОМОН ҳаммом қирғизистонликлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг