Россия иштирокидаги кейинги саммит урушни якунлайди – Украина ТИВ

Олам

image

Украина бўйича навбатдаги саммитга Россия таклиф қилинади ва бу урушни тугатишга олиб келиши керак. Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба маълум қилди, дея хабар берди “Strana.ua”.

Нашрнинг тахминларига кўра, бу ҳодиса Украина фронтда ўз мавқеини яхшилаганидан кейин содир бўлиши мумкин.

“Ғоя шундан иборатки, кейинги саммит урушнинг охири бўлади. Ва, албатта, музокаралар столида бошқа томон ҳам ҳозир бўлиши керак. Кўриниб турибдики, урушни тугатиш учун ҳар икки томоннинг ҳам иштироки лозим. Бунда бизнинг вазифамиз Украинанинг айни пайтда энг кучли позицияда бўлишини таъминлашдир”, дейди вазир.

Шу билан бирга, Кулеба Москва ва Киев ўртасидаги қуролли можарони ҳал қилишда Ғарб ва “глобал жануб”нинг позициялари фарқ қилишини тан олди. Бироқ у “глобал жануб”нинг Украина ва Россия ўртасидаги можаро ва унинг ҳал қилиниши бўйича илгари сураётган қарашларидан норози.

“Кеча глобал жанубдан биз учун қийин бўлган муросага келиш йўллари ҳақидаги овозлар янгради. Бу биз эшитадиган сўз эмас”, дейди ТИВ раҳбари.

15-16 июнь кунлари Швейцарияда Россия-Украина можароси бўйича саммитда 90 дан ортиқ давлат иштирок этди. Якуний коммюнике 80 давлат томонидан имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Украина Россия билан мулоқотга киришиши, бироқ бу Кремль томонидан қўйилган ультиматумларга асосланмаслигини қатъий тарзда билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Дмитрий Кулеба

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made