Россия ИИВ эндиликда суд қарорисиз ҳам мигрантларни депортация қилиши мумкин
Олам
−
09 Август
2611Россия Ички ишлар вазирлигига хорижликларни айрим ҳуқуқбузарликлар содир этгани учун суд қарорисиз мамлакатдан чиқариб юбориш ҳуқуқи берилди. Тегишли қонун мамлакат Президенти Владимир Путин томонидан имзоланди.
Қонунга кўра, ички ишлар органлари ходимлари чет эл фуқароларини маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этгани учун Россиядан депортация қилиш тўғрисида мустақил равишда қарор қабул қилиши мумкин.
Чет элликлар қуйидаги ҳуқуқбузарликлар учун шу тариқа жазоланиши мумкин:
- гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи, ташиш, истеъмол қилиш ва тарғиб қилиш;
- ноанъанавий жинсий алоқалар ва педофилияни тарғиб қилиш;
- виждон ва дин эркинлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда миссионерлик фаолияти;
- жамоат жойларида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш;
- стадионларда ўзини тутиш қоидаларини бузиш.
Ўзгартиришлар парламентда жорий йилнинг июнь ойида биринчи ўқишда қабул қилинган эди. 23 июлдаги иккинчи ўқишда қонун лойиҳасига ФХХ, Ички ишлар вазирлиги ва Чегара хизмати раҳбарлари ва ўринбосарларининг қарори билан депортация қилиниши лозим бўлган хорижликларни махсус ҳибсхоналарда сақлашнинг максимал муддати тўғрисидаги низом киритилди. Улар 48 соат давомида тергов изоляторига жойлаштирилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда мигрантлар учун шахсий даромад солиғини 30 фоизгача ошириш таклиф қилинаётгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь