Россия газини рублда сотиш қачон бекор қилиниши айтилди

Олам

image

Россияга “дўст бўлмаган давлатлар” билан газни рублда сотиш қарори бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб хабар берди РБК.

“Албатта, агар бошқа шартлар юзага келса. Бу ерда, бу ҳолда, темир-бетонли (яъни ўзгармас) ҳеч нарса йўқ, лекин ҳозирги шароитда рубль биз учун энг мақбул ва ишончли вариантдир”, деган Песков рублда тўлаш қарорини бекор қилиш мумкинми деган саволга жавоб бериб.

Песковнинг тушунтиришича, Россия аллақачон етказиб берилган газ учун тўловни рублда талаб қилмайди. Шунингдек, у 1 апрелдан бошлаб Россия томони янги шартлар бўйича тўлов қилиш тасдиқланмагани учун газ ўчириб қўйилишини ҳам истисно қилган.

“Ҳозир етказиб берилаётган газ учун тўлов бугун амалга оширилмайди, ахир. У (тўлов) тахминан ойнинг охирида, апрелнинг иккинчи ярмида ёки ҳатто май ойининг бошида амалга оширилиши керак”, деб тушунтирган Песков.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 март куни Россия Президенти Владимир Путин ҳукумат ва Россия Федерацияси Марказий банкига Россия газининг Европа давлатларига етказиб берилиши учун тўловларни рублга ўтказиш бўйича топшириқ берди. Бунга Ғарб давлатларининг Украинадаги уруш ортидан Москвага қарши жорий қилган санкциялари сабаб бўлди.

Шундан сўнг, Германия канцлери Олаф Шольц ҳам Германия газни рублда сотиб олмаслигини эълон қилди. Унинг ортидан Франция Президенти Эммануэль Макрон ҳам рус газини рублдан сотиб олмаслигини айтди.

Россия Президенти Владимир Путин аввалроқ Вазирлар Маҳкамаси, Марказий банк ва “Газпром” компаниясига 31 мартгача Европа Иттифоқи мамлакатлари ва чеклов чораларини жорий қилган бошқа мамлакатларга газ етказиб бериш учун тўлов валютасини ўзгартириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишни топширган эди.

Шу ўринда айтиш жоизки, Россия газининг харидорлари ҳисоб-китобларни рублга ўтказиш бўйича турлича позицияни эгаллади. Германия канцлери Олаф Шольцнинг таъкидлашича, шартномаларда хорижий валюталар “асосан евро ва доллар” кўрсатилган. Германия Иқтисодиёт вазирлиги вакили Роберт Северин импорт қилувчилар шартномалар бажарилишини кафолатлашлари шартлигини таъкидлади. Италия бош вазири Марио Драги ҳисоб-китобларни рублга ўтказишни шартномаларнинг бузилиши деб атади.

Жорий йилнинг 31 март куни Путин "дўст бўлмаган" давлатларга газни рублда сотиш тартибини тасдиқлади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

385

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг