Германия газни рублда сотиб олмайди – Шольц

Олам

image

Германия газ етказиб бериш бўйича Россия билан тузилган шартномаларда тўлов доллар ёки еврода кўзда тутилган. Шу сабабли расмий Берлин тўловни рублда амалга оширмайди. Бу ҳақда Германия канцлери Олаф Шольц кеча, 24 март куни Брюсселда G7 етакчилари учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

“Ҳамма жойда қаттиқ шартномалар мавжуд бўлиб, уларда тўлов амалга ошириладиган валюталар шартноманинг бир қисмидир. Ва бу ҳозир амалда. У ерда асосан евро ёки доллар бор. Биз шуни инобатга олишимиз керак”, дейди Шольц.

Канцлер Европа Иттифоқи томонидан Россия Федерациясига нисбатан қабул қилинган санкциялар пухталик билан тайёрланганини, мамлакатлар қайси санкциялар энг катта самара бериши мумкинлигини диққат билан муҳокама қилганини қўшиб ўтган.

“Биз бу чора-тадбирларнинг жуда самарали эканлигини кўриб турибмиз ва уларни четлаб ўтишга йўл қўймасликка ҳаракат қилиб, доимий равишда ривожлантириб борамиз”, деб тушунтирди Шольц.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 март куни Россия Президенти Владимир Путин дўст бўлмаган давлатларга газни рублда сотиш ҳақида қарор қабул қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

1103

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг