Россия фуқароларини Хитойдан эвакуация қилишни бошлади

Олам

image

Бугун, 1 февраль куни Россия Федерацияси коронавируснинг янги тури тарқалган Хитойдан ўз фуқароларини эвакуация қилишни бошлади.

Бунинг учун Приморье ҳудудидаги учта (Полтавка, Краскино и Пограничный) назорат-ўтказув пункти очилган. Бугун 100 нафар россияликни қабул қилиш режалаштирилган.

Чегарадан ўтканлар махсус тиббий текширувдан ўтказилади, уларнинг ҳар биридан тадқиқот учун мазок олинади.

Маълумот учун, Хитойдаги вирус ўчоғи бўлган Ухань шаҳрида 300 нафар, Хубэй провинциясида эса 341 нафар россиялик бор. Хитойнинг туристик маркази Хайнан оролидаги россияликлар 2665 нафарни ташкил этади.

 Эслатиб ўтамиз, кеча, 31 январь куни Россияда биринчи марта коронавирус билан касалланган икки шахс аниқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Хитой вирус

Баҳолаганлар

178

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг