Хавф яқин: Россияда коронавирус аниқланди

Олам

image

Россияда биринчи марта коронавирус билан касалланган икки шахс аниқланди. Хасталанганлар шахслар - Хитой фуқаролари. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда. 

Бош вазир ўринбосари Татьяна Голикованинг маълум қилишича, мамлакатда коронавирусга қарши кураш бўйича қўшимча чоралар кўрилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, Ухан шаҳрида 300 нафар, Хубейда эса 341 нафар Россия фуқаролари истиқомат қилади.

Айни  ватқда Россия Ҳукумати Хитойдан қайтиб келмоқчи бўлганлар сонини ҳисоблаб чиқмоқда.Ҳозирда фуқароларни олиб келиш учун Хитойга учадиган самолётларни белгилаш ва фуқароларни икки ҳафтага карантинга жойлаштириш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Хитойда янги типдаги коронавирус пневмонияси билан касалланган беморлар сони 9 692 нафарга етди. Касалланганларнинг 213 нафари ҳалок бўлган. Охирги бир сутка давомида 1 982 янги ҳолат аниқланган.

Хитойдан ташқари Таиланд, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Канада, Вьетнам, Сингапур, Непал, Франция, Австралия, Малайзия, Финляндия, БАА, Ҳиндистонда юқтириш ҳолати қайд этилган.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги типдаги коронавируснинг авж олишини халқаро аҳамиятга эга бўлган фавқулодда ҳолат деб баҳолади. 


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

683

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг