Россия франциялик ёлланма аскарлар рус ҳарбий асирларини отиб ташлагани бўйича тергов бошлади
Олам
−
26 Апрель 2023
10639Француз ёлланма аскарлари россиялик ҳарбий асирларни яқин масофадан туриб отиб ташлагани айтилди. Маълумотларга кўра, улар Украина томонидаги бир нечта жангларда қатнашган. Россия Тергов қўмитаси ҳолат бўйича иш бошлаганини маълум қилди.
“Россия Тергов қўмитасининг терговчилари француз ёлланма аскарларининг россиялик ҳарбий асирларга нисбатан жиноятларини текширади. Қўмита жиноятга алоқадор шахсларни жавобгарликка тортиш учун воқеанинг барча ҳолатларини аниқлайди”, дейилади хабарда.
Айтилишича, жангарилардан бири уч нафар россиялик маҳбуснинг яқин масофадан қатл этилгани акс этган суратни интернетда тарқатган. Француз ёлланма аскарлари Азов полки ва Украина Қуролли кучларининг 92-бригадаси таркибида Киев томонидаги жангларда қатнашгани даъво қилинмоқда.
Маълумот учун, интернетда ҳарбийларнинг қатл қилинишлари ёки бошқа зўравонликлар акс этган видеолар бир неча бор эълон қилинган. Охирги марта шов-шувлар келтириб чиқарган видеода украиналик ҳарбий асирларнинг боши Россия аскарлари томонидан узиб олинаётгани тасвирланган эди. Украина Президенти видео бўйича муносабат билдириб, бу ишни амалга оширганларни “ҳайвонлар” деб атаган эди.
LiveБарчаси