Россия фойдасига жосуслик қилган Беларусь фуқаролари қўлга олинди 

Олам

image

Польшада жосусликда гумонланиб қўлга олинган шахслар орасида Беларусь фуқоролари ҳам борлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан Польша Ташқи ишлар вазирлиги Беларуснинг Варшавадаги элчихонаси вакили Александр Чесновскийни чақиртирди. Бу ҳақда бугун, 23 март куни RMF радиостанцияси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Чесновскийга Беларусь фуқаролари жосуслик фаолиятини олиб бориши муносабати билан норозилик билдирилган. Улар Польша ҳудудида Россия Федерацияси фойдасига жосуслик қилишда гумон қилинган. 

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг март ойи бошида Польша ички хавфсизлик агентлиги тўққиз нафар хорижликни қўлга олган. Кейинчалик улар прокуратура томонидан Россия фойдасига жосуслик, шунингдек, уюшган жиноий гуруҳда иштирок этишда айбланган. Ички ишлар вазирлиги раҳбари Мариуш Каминьский қўлга олинганлар Польшага қарши разведка фаолиятини амалга оширгани, шунингдек, Россия разведкаси буйруғи билан қўпорувчилик ҳаракатлари тайёрлаганини таъкидлаган. Бироқ расмий Варшава ҳибсга олинганларнинг миллатини очиқламаган.

Кеча, 22 март куни эса Беларусь етакчиси Александр Лукашенко Варшава Минскка ҳибсга олинган Беларусь фуқароларини алмашишни таклиф қилганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, Польша расмийлари беш нафар украиналик ва уч нафар беларусликни ҳибсга олган.


Мақола муаллифи

Теглар

жосуслик Беларусь фуқоролари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг