Россия дипломатларини эвакуация қилмоқчи. Украинанинг эса бундан хабари йўқ

Олам

image

Аввалроқ, Украина хавфсизлик хизматининг юқори мартабали мулозимига таяниб, Россия Украинадан дипломатларни эвакуация қилмоқчилиги ҳақида хабар берилган эди.  

Украина ТИВ Матбуот котиби Олег Николенконинг маълум қилишича, Украина Ташқи ишлар вазирлиги бошқа мамлакатлар элчихоналаридан ўз ходимларини эвакуация қилиш ниятлари ҳақида ҳеч қандай хабар олгани йўқ.  

Киевдаги Россия элчихонаси нормал режимда ишлаётгани маълум қилинган. 

“Бошқа давлатларнинг Украинадаги элчихоналари ўз ходимларини эвакуация қилиш ниятлари ҳақида маълум қилгани йўқ. Ўз навбатида, Украина Ташқи ишлар вазирлиги Россия Федерациясидан украиналик дипломатларни эвакуация қилишни ҳали режалаштирмаяпти”, деган Николенко. 

Унга кўра, Россияда Украинанинг Москвадаги элчихонаси, Санкт-Петербург ва Ростов-Дондаги бош консулликлари, шунингдек, Екатеринбург ва Новосибирскдаги консулликлари нормал режимда ишламоқда. 

Маълумот ўрнида, Россия Ғарбда Украинага нисбатан ўзига хос тажовузкор режаларни инкор этмоқда. Бироқ унинг НАТОга қўшилиш имкониятини “қизил чизиқлар”дан ташқарига чиқиш деб билади ҳамда Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчиларидан бундай бўлмаслиги учун кафолат талаб қилмоқда. 

Ўтган ҳафтада Россия Ғарб давлатлари билан Украина атрофидаги вазият ва Европа хавфсизлиги бўйича учта музокара ўтказди. Женева, Брюссель ва Венадаги учрашувлар томонларнинг НАТОни кенгайтириш масаласига ёндашувларидаги фарқни тасдиқлади ва алоқаларни давом эттириш бўйича келишувларсиз якунланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made