Россия Украинадан дипломатларини эвакуация қилмоқчи – NYT 

Олам

image

Россиянинг Украинадаги икки консуллиги дипломатларига мамлакатни тарк этишга тайёрланиш буюрилди. Бу ҳақда “The New York Times” газетаси Украина хавфсизлик хизматининг юқори лавозимли амалдорига таяниб хабар берган. 

Шу билан бирга, нашр манбасининг таъкидлашича, жорий йилнинг 5 январь куни Украинани 18 киши — асосан россиялик дипломатларнинг болалари ва хотинлари тарк этган. Яқинда Киев ва Львовдаги консулликларни яна 30 га яқин одам тарк этиши қўшимча қилинган. 

АҚШ расмийсининг айтишича, Вашингтон яқинлашиб келаётган эвакуациядан хабардор.

“Бизда Россия ҳукумати декабрь ойи охири ва январь ойи бошида Россиянинг Украинадаги элчихонасидан эвакуация қилишга тайёргарлик кўргани ҳақида маълумотлар бор”, дейилади хабарда. 

Маълумот ўрнида, Россия Ғарбда Украинага нисбатан ўзига хос тажовузкор режаларни инкор этмоқда. Бироқ унинг НАТОга қўшилиш имкониятини “қизил чизиқлар”дан ташқарига чиқиш деб билади ҳамда Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчиларидан бундай бўлмаслиги учун кафолат талаб қилмоқда.

Ўтган ҳафтада Россия Ғарб давлатлари билан Украина атрофидаги вазият ва Европа хавфсизлиги бўйича учта музокара ўтказди. Женева, Брюссель ва Венадаги учрашувлар томонларнинг НАТОни кенгайтириш масаласига ёндашувларидаги фарқни тасдиқлади ва алоқаларни давом эттириш бўйича келишувларсиз якунланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина

Баҳолаганлар

254

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг