Россия дипломатини ҳайдаган яна бир давлатга жавоб қайтарди

Олам

image

Россия Болгариянинг Москвадаги элчихонаси ходимини “персона нон грата” (исталмаган шахс) деб эълон қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

“13 май куни Болгария Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Атанас Кристин Россия Ташқи ишлар вазирлигига таклиф қилинди ва у ерда унга Москвадаги Болгария элчихонаси ходимини “персона нон грата” деб эълон қилинган вазирлик нотаси тақдим этилди”, дейилади дипломатик миссия баёнотида. 

ТИВда таъкидланишича, бу чора Болгариянинг шу йилнинг апрель ойида қабул қилган “Россиянинг Софиядаги элчихонаси дипломатининг “персона нон грата” деб эълон қилиш бўйича асоссиз қарорига” жавобдир.

1 апрель куни Болгария Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Софиядаги элчихонаси биринчи котибини “персона нон грата” деб эълон қилди. Бундан олдин Болгария прокуратураси Ташқи ишлар вазири Теодора Генчовскаяни россиялик дипломатлардан бири тартибга солинмаган разведка фаолиятини амалга оширилгани ҳақида хабардор қилган эди. Айтилишича, гумонланувчи Россия элчихонасининг биринчи котиби бўлган. Россия дипломатининг ноқонуний фаолиятига оид далиллар дипломатик ваколатхонага тақдим этилмагани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россия апрель ойида Европа ИттифоқиБолгария ва Германиянинг мамлакатдаги дипломатларини чиқариб юборганди. Май ойида эса Дания дипломатларини “персона нон грата” деб эълон қилди.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

480

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг