Россия чегара яқинида 16 та бомбардимончи самолёт жойлаштирди. Энди ҳужум қаерга?

Олам

image

Россия НАТО аъзолари Финляндия ва Норвегиядан 200 километр узоқликдаги Кола ярим оролидаги Оленя авиабазасига ядровий қувватга эга 16 та Ту-160 ва Ту-95 стратегик бомбардимончи самолётларини жойлаштирди. Бу ҳақда “The Barents Observer” агентлиги 7 май куни сунъий йўлдошдан олинган ва кеча, 14 май куни эълон қилинган суратларга асосланиб, хабар берди.

Билдирилишича, ушбу ядровий бомбардимончи самолётларнинг биринчиси базага август ойида келтирилган.

Оленя авиабазасида иккита товушдан тез ҳаракатланадиган Ту-160 ва 14 та Ту-95 турбовинтли самолётлар жойлаштирилган. Ту-160 ва Ту-95 самолётлари жуда тез ҳавога кўтарилиш имкониятига эга.

Оленя авиабазаси аввалроқ Ту-22М бомбардимончи самолётлар ва бир нечта Ан-12 ҳарбий-транспорт самолётлари учун хизмат қилган. Бироқ 2022 йил август ойида тўртта Ту-160 ва октябрда 10 дан ортиқ Ту-95 ва Ту-160 самолётлари базага келтирилган.

Норвегия Мудофаа тадқиқотлари институти профессори Катаржина Зиск бу каби оғир бомбардимончи самолётларни шимолга жўнатиш НАТО мамлакатлари учун сигнал ҳисобланишини айтиб ўтган.

Ғаффоров Иброҳимжон


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

НАТО Россия Норвегия Финляндия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг