Россия Бучада қилганини Изюмда такрорлади – Зеленский

Олам

image

Россия Изюмда Киев вилоятининг Буча шаҳрида қилган ваҳшийликларини такрорлаган. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский кеча, 16 сентябрь кунги видемурожаатида айтиб ўтди.

“Харьков вилоятида Россия истилосидан озод қилинган ҳудудларда текширувлар давом этмоқда. Русларнинг барча жиноятлари қайд этилиб, уларнинг айбига оид далиллар тўпланяпти. Босиб олинган шаҳар ва аҳоли пунктларининг тинч аҳолиси қийноққа солинган зиндонлар, одамлар ҳатто хорижликлар сақланадиган бинолар топилди”, дейди Зеленский.

Украина раҳбарининг сўзларига кўра, Изюм яқинидаги оммавий қабристонда жасадларни эксгумация қилиш давом этмоқда, ҳозиргача у ерда 440 дан ортиқ қабр топилган.

“Қийноқлар, одамларни масхара қилишнинг аниқ далиллари аллақачон мавжуд... Буларнинг барчасига дунё жавоб бериши керак. Россия Бучада қилганини Изюмда такрорлади. Биз эса ўша пайтда Харьков вилоятида содир бўлган воқеалар ҳақидаги тўлиқ ҳақиқатни эндигина ўргана бошладик”, дейди у.

Зеленский БМТ миссиясининг Изюмга бўлажак сафарини олқишлаган.

“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тузилмалари ҳозирданоқ Изюм яқинидаги бу ерга ташриф буюрадиган ишчилар гуруҳини тайёрлаётгани, улар россиялик террорчилар нима қилаётганини кўришлари ва БМТ тизимидаги барчага ҳисобот беришлари мумкинлиги яхши”, дейди Зеленский.

Давлат раҳбари “журналистларнинг озод қилинган ҳудуд ва одамлар таҳқирланган барча жойларга тўлиқ киришини” таъминлашга ваъда берди.

“Буча қирғини”

Жорий йилнинг 1 апрель куни Буча мэри Анатолий Федорук Украина ҳарбийлари россиялик босқинчиларни чиқариб юборганини тасдиқлади. Чекинган руслар фуқаролик иншоотларини, инфратузилма объектларини ва аҳоли пункти ичидаги баъзи ҳудудларни миналаган. 

Озод қилинган шаҳарда украиналик ҳарбийлар ҳудудни диверсантлар ва россиялик шериклардан тозалашга киришган. 

2 апрель оқшомида Украина Мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр бутун Киев вилояти рус босқинчиларидан озод қилинганини очиқлади. 

Шундан сўнг босқинчиларнинг ваҳшийликлари ҳақида маълумотлар пайдо бўла бошлади. Руслар одамларни ўлдирган ва зўрлаган, ҳақорат қилган ва қийноққа солгани айтилди. Дмитрий Комаров Бучадан даҳшатли кадрларни кўрсатди ва аҳоли нонни кўрганда шунчаки йиғлаётганини айтди. Кейинчалик тармоқда пайдо бўлган Бучадан олинган ҳайратланарли фотосуратларда боғланган одамлар ўлдираётгани маълум бўлди. Украиналиклар оммавий қабрларга дафн қилинган. Баъзи жасадлар кўчаларнинг ўртасида қолган. 

Буча воқеалари ҳақиқати ошкор бўлгач, дунё давлатлари уни қоралади. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россияга қарши янги санкциялар пакетини ишлаб чиқишни бошлади. 

Россия Мудофаа вазирлиги Бучадаги воқеаларни Москвага қарши провокация ва саҳналаштирилган деб атади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг