Россия бировнинг ўйинини ўйнамоқчи эмас

Олам

image

Россия Ҳукумати рус ўйин консолларини яратиш учун пудратчиларни қидирмоқда. Бу ҳақда "Meduza" хабар берди.

Мутахассисларнинг эътироф этишича, худди шундай қурилмалар мамлакатда ҳам яратилиши мумкин, бироқ уларни ишлаб чиқиш кўп йиллар талаб қилади. Шу билан бирга, маҳаллий консоллар Sony, Microsoft ёки Nintendo маҳсулотлари билан рақобатлашиши даргумон. Сабаби миллий ишлаб чиқариш асосан "руспарастлик"ни тарғиб қилишга йўналтирилади.

"Экспертларнинг фикрича, бу узоқ вақт талаб қиладиган, қиммат лойиҳа бўлади. Мақсад фойдаланувчилар онгига "ватанпарварлик"ни сингдиришдир", дейилади хабарда.

Март ойининг охирида Россия Президенти Владимир Путин Ҳукуматга Россияда стационар ва кўчма ўйин қурилмаларини ишлаб чиқаришни топширди. Бош вазир Михаил Мишустин 2024 йил 15 июнь куни топшириқ бўйича ҳисоботни тақдим этиши керак.

Путин "приставка"лардан ташқари “фойдаланувчиларга ўйинлар ва дастурларни етказиб бериш учун операцион тизим ва булутли тизим” яратишни таклиф қилмоқда. 

"Коммерсантъ" нашрининг ёзишича, Россия ўйин консолини ишлаб чиқиш VK корпорациясига ишониб топширилиши мумкин. Компания Россияда ўйин секторини фаол ривожлантирмоқда – масалан, бир йил олдин у ўзининг ўйин двигателига миллиард рубль сармоя киритишини маълум қилди. Тўғридан-тўғри йиғишга келсак, у Fplus ёки GS Group  томонидан амалга оширилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made