Россия байроғини пойандоз қилгани айтилган ўзбекистонлик аёл иши назоратга олинди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Россиянинг Нижний Новгород вилоятида ўзбекистонлик аёл Россия байроғи ва герби расми тушурилган гиламчани оёқ остига тўшагани учун жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистон томони мазкур ҳолат бўйича Россиядан расмий ахборот сўради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан тезкорликда назоратга олинган. Айни пайтда Россия Федерациясининг тегишли давлат органлари билан алоқа ўрнатилиб, воқеанинг барча ҳолатларига ойдинлик киритиш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан расмий ахборот сўралган.

Шунингдек, видеолавҳада ўзини Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб таништирган Севара Мусаеванинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, унга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича Бош консулхона томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу вазиятда Севара Мусаева яшаш хонасининг кириш жойига Россия байроғи ва гербининг расми тушурилган гиламчани тўшагани учун сўроққа тутилган. Мазкур ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 329-моддаси (давлат байроғи ёки давлат гербини ҳақорат қилиш) бўйича жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Мусаеванинг бу ҳолатга изоҳ беришича, у гиламчани бир неча кун олдин кўчадаги аҳлатдан топиб олган ва уни ювиб-тозалаган ҳамда уйига олиб кирган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг