Россия “Barbie” ва “Oppenheimer”ни намойиш этмайди
Маданият-санъат
−
01 Сентябрь 2023
6008Россия Маданият вазирлиги “Barbie” ва “Oppenheimer”нинг рус қадриятларига мос келмаслигини ва фильмлар мамлакатда намойиш этилмаслигини эълон қилди. Бу ҳақда “Газета.ru” нашри хабар берди.
Россия федерацияси маданият вазирлиги “Barbie” ва “Oppenheimer” фильмларини намойиш этишдан воз кечди, чунки бу картиналар “анъанавий рус маънавий қадриятларини сақлаш ва мустаҳкамлаш” талабларига жавоб бермайди. Маданият вазирлиги Давлат Думаси спикери ўринбосари Владислав Даванковнинг “Barbie” ва “Oppenheimer” фильмларини мажбурий лицензиялашни жорий этиш тўғрисидаги таклифини рад этди.
“Сиз мамлакатимиз фуқаролари томонидан томоша қилиш учун таклиф қилган фильмлар: “Barbie” ва “Oppenheimer” давлатимиз раҳбари томонидан анъанавий рус маънавий-ахлоқий қадриятларини сақлаш ва мустаҳкамлаш бўйича қўйилган мақсад ва вазифаларга жавоб бермайди”, деган вазирлик Даванковга жавобан.
Адлия вазирлигига кўра, мамлакат мажбурий лицензияни фақат федерал қонунлар асосида зарур бўлган ҳоллардагина чеклаши мумкин.
“Шундай қилиб, Россия Федерацияси ҳукумати тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш доирасида экспериментал режимни ўрнатишга ҳақли эмас”, деди вазирлик.
Шунингдек, Даванковнинг ташаббуси Кино ва телевидение продюсерлари ассоциацияси томонидан ҳам қўллаб-қувватланмади.
Маълумот учун, 21 июль куни халқаро премьераси бўлиб ўтган “Barbie” ва “Oppenheimer” фильмлари октябрь ойининг охирида Россия кинотеатрларида намойиш этилиши керак эди.
Эслатиб ўтамиз, “Barbie” фильми аввал Вьетнам, сўнгра Қувайт ва Ливанда таъқиқланди.
Август ойининг ўрталарида эса Жазоир ҳам фильмнинг ёт маданий ғояларни тарғиб қилишини айтиб, ушбу блокбастерни чеклади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь