Голливуд Россияга қайтяпти. “Barbie” ва “Oppenheimer” киноэкранларга чиқарилади
Маданият-санъат
−
27 Июль 2023
676021 июль куни халқаро премьераси бўлиб ўтган “Barbie” ва “Oppenheimer” фильмлари куздан Россия кинотеатрларида намойиш этилади. Бу ҳақда “Eprimefeed ” нашри маълум қилди.
Ўтган йили Россияни тарк этган йирик Голливуд студиялари мамлакатга қайтмоқда. Ўшанда театрлар тўсатдан кинокомпанияларнинг янги маҳсулотларини намойиш қилишни тўхтатганди. Хусусан, “Transformers 7”, “Flesh”, “Oppenheimer” ва “Barbie” фильмлари рад этилди. Фильмлар интернетда пайдо бўлгандан кейингина намойишлар бўлиб ўта бошлади.
Маълумотларга кўра, Том Крузнинг “Mission Impossible 7” жанговар фильми 10 октябрда Россия кинотеатрларида эълон қилинади. “Oppenheimer” ва “Bаrbie”нинг Россиядаги премьераси эса камида 100 кундан кейин, яъни октябрь ойининг охириди бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бироқ “Киноквартал” ва “Гранд Cинема” кинотеатрлари тармоғи август ойидан бошлаб “Barbie” ва “Oppenheimer”ни онлайн намойишидан икки-уч ой олдин тақдим этишни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, премьералари бир кунда бўлиб ўтган “Barbie” ва “Oppenheimer” фильмлари ўзаро рақобати билан кўплаб шов-шувларга сабаб бўлди. Иккала фильмнинг ҳамкорлиги ички дебютининг ўзида 235,5 миллион доллар ишлаб топди. Хусусан, биргина “Barbie” фильми кинотеатрларда намойиш этилган дастлабки уч кун ичида 155 миллион доллар йиғиб, 2023 йилнинг энг юқори даромад келтирувчи кинокартинаси сифатида талқин этилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь