Россия Асадни Сурияга топширишдан бош тортди – Аш-Шара

Олам

image

Россия ҳукумати расмий Дамашқнинг ҳокимият алмашганидан кейин мамлакатни тарк этган Сурия собиқ президенти Башар Асадни экстрадиция қилиш ҳақидаги илтимосини рад этди. Бу ҳақда Сурия Араб Республикасининг ўтиш давридаги президенти Аҳмад аш-Шара “The New York Times” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, жорий йилнинг январь ойида Суриянинг янги ҳукумати вакиллари Россия томони билан музокаралар олиб борган, музокаралар чоғида Сурия Россиядан собиқ президент Асадни расман сўраган. Бироқ Кремль Сурия собиқ раҳбарини топширишдан бош тортган.

Аҳмад аш-Шара ўнлаб йиллар давомида Россия Суриянинг асосий ҳамкори бўлиб қолгани – ҳарбий ва техник, жумладан, энергетика соҳасида ёрдам кўрсатганини эслатган. Унинг таъкидлашича, ҳокимият алмашганига қарамай, Дамашқ Москва манфаатларини ҳисобга олиши керак, чунки келажакда Сурия яна Россия ёрдамига муҳтож бўлиши мумкин.

“Биз бу манфаатларни инобатга олишимиз керак”, деган аш-Шара янги сиёсий шароитларда ҳам Россия билан стратегик шериклик муҳимлигига ишора қилиб.

Унинг қўшимча қилишича, мамлакат ҳукумати Асад даврида имзоланган бошқа давлатлар билан ҳарбий мавжудлик тўғрисидаги битимларни бекор қилган ва “Суриянинг мустақиллиги, унинг хавфсизлиги, барқарорлиги ва ҳар қандай мамлакатнинг мавжудлиги Сурия ҳудуди орқали бошқа мамлакатларга таҳдид ёки хавф туғдирмаслигини” кафолатлайдиган янги келишувларни ишлаб чиқишни бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 январь куни ҳам Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрида Россия ва Сурия вакиллари билан бўлган учрашувда Аҳмад аш-Шара Россия вакилларидан Башар Асадни топширишни талаб қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Сурия Башар Асад Аш-Шара

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг