Россия америкалик журналистнинг қамоқ муддатини яна узайтирди

Олам

image

Москванинг Лефортово суди жосусликда айбланаётган “The Wall Street Journal” газетаси Москва бюроси мухбири Эван Гершковични ҳибсда қолиш муддатини яна узайтирди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.

 “Суднинг 28 ноябрдаги қарори билан Гершкович Эванга нисбатан ҳибсда сақлаш муддати икки ойга, жами 10 ойгача, яъни 2024 йил 30 январигача узайтирилди”, дейилади суд хабарида.

Суд мажлиси тингловчилар учун ёпиқ тарзда ўтказилган, чунки иш материаллари "давлат сири" тоифасига киради.

Маълумот учун, бу Гершкович қамоқ муддатининг биринчи марта узайтирилиши эмас. Август ойида журналистни ҳибсда сақлаш муддати уч ойга, яъни 2023 йилнинг 30 ноябригача узайтирилганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 мартида Гершкович Екатеринбургда жосусликда айбланиб, ҳибсга олинган эди. У Совет давридан бери Россияда ҳибсга олинган биринчи Ғарб журналисти бўлди. У 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Америка ҳукумати Гершковичнинг ҳибсга олинишини ноқонуний деб атади ва унинг озод этилишини талаб қилишларига ишонтирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Эван Гершкович

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг