ФХХ “The Wall Street Journal” журналистини жосусликда айблаб ҳибсга олди

Олам

image

Россия Федерал Хавфсизлик хизмати (ФХХ) Екатеринбургда “The Wall Street Journal” газетаси мухбири Эван Гершковични жосусликда гумон қилиб ҳибсга олди. Бу ҳақда ФХХнинг Жамоатчилик билан алоқалар маркази хабар берди. 

“Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизмати Американинг “The Wall Street Journal” газетасининг Москвадаги бюроси мухбири, Россия ТИВда аккредитациядан ўтган 1991 йилда туғилган, АҚШ фуқароси Эван Гершковичнинг АҚШ ҳукумати манфаатларини кўзлаб жосусликда гумон қилинаётган ноқонуний фаолиятини тўхтатди”, дейилади расмий хабарда. 

Иддао қилинишича, Эван Гершкович Америка томонининг кўрсатмаси бўйича Россия ҳарбий-саноат комплекси корхоналаридан бирининг фаолияти тўғрисида давлат сирини ташкил этувчи маълумотларни тўплаган.  

“Махфий маълумотларни олишга уринаётганда, Екатеринбургда чет эл фуқароси қўлга олинди”, дейилади ФХХ баёнотида. 

Ҳолат бўйича Россия ФХХнинг Тергов департаменти АҚШ фуқаросига нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси (жосуслик) билан жиноят иши қўзғатди.

Журнал ўз мухбири Эван Гершковичнинг Екатеринбургда жосусликда гумонланиб ҳибсга олинишидан хавотир билдирди. 

“The Wall Street Journal” жаноб Гершковичнинг хавфсизлигидан чуқур хавотир билдиради”, дейди таҳририят бугун, 30 мартдаги кунги баёнотида. 

Нашрнинг таъкидлашича, Гершкович “The Wall Street Journal” газетасининг Москва бюросида ишлайди ва Россиядаги воқеаларни ёритиб боради. 


Мақола муаллифи

Теглар

ФХХ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг