Россия АҚШнинг узоқ масофали ракеталарини Европага жойлаштиришига жавоб қайтаради – Песков

Олам

image

АҚШнинг Европада узоқ масофали ракеталарни жойлаштиришига Россия муносиб жавоб қайтаради. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Песковнинг сўзларига кўра, узоқ масофали ракеталарини жойлаштиришга жавоб бериш учун Россия етарли имкониятларга эга, аммо бу ҳолатда потенциал қурбонлар Европа мамлакатлари бўлади.

Германия канцлери Олаф Шольц эса 2026 йилдан бошлаб Американинг узоқ масофага учувчи қуролларининг Германияда жойлаштирилишини урушнинг олдини олиш деб атаган. Унинг фикрича, бу Россия Федерацияси билан кескинлашувга олиб келмайди.

Песков, ўз навбатида, Россия Федерациясига қарши қўлланилган ракеталар масофасини янада оширишни провокация деб ҳисоблаган.

“Ҳар доим парадоксал вазият бўлган. Қўшма Штатлар турли хил масофадаги ракеталарни жойлаштирган ва ҳар доим анъанавий равишда мамлакатимизни нишонга олган. Шунга кўра, ракеталаримиз учун нишон сифатида Европа давлатлари марказлари белгиланяпти”, деган Кремль матбуот котиби.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Владимир Путин Россия ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни ишлаб чиқаришни бошлаши кераклигини айтганди. Шунингдек, НАТОнинг 4 та давлати Германия ҳудудидан Россия нишонларига етиб бориши режа қилинаётган узоқ масофали ракеталарни бирга ишлаб чиқаришга келишиб олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Европа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг