Россия АҚШнинг икки нафар дипломатини мамлакатдан ҳайдади

Олам

image

Кеча, 14 сентябрь куни Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган Американинг Москвадаги дипломатик миссияси раҳбари Линн Трейсига  элчихона биринчи котибининг ҳаракатлари дипломатик мақомга мос келмаслиги тўғрисида расмий нота тақдим этилди.  Бу ҳақда ''Вести'' нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, АҚШ элчихонаси вакили Ж.Силлин ва элчихонанинг иккинчи котиби Д.Бернштейн хорижий давлатлар билан “махфий ҳамкорлик”да айбланган. Унда Россия Федерациясининг миллий хавфсизлигига зарар етказишга қаратилган моддий товон ундириш бўйича топшириқ берилган ҳамда элчихона вакиллари Россия фуқароси Роберт Шонов билан алоқа ўрнатиб, ноқонуний фаолият олиб боргани айтилган. 

АҚШ элчисига Ж.Силлин ва Д.Бернштейн 7 кун ичида “персона нон грата” мақомида Россия ҳудудини тарк этиши кераклиги билдирилган.

Шунингдек, АҚШ дипломатик миссиясининг ноқонуний фаолияти, жумладан, мезбон давлатнинг ички ишларига аралашувига йўл қўйиб бўлмаслиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Норвегия ҳукумати Европадаги хавфсизлик вазиятининг ўзгариши ҳамда Россия томонидан разведка таҳдидининг ортгани сабабли Россия элчихонасининг 15 нафар ходимини персона нон грата деб эълон қилганлиги ва уларга Норвегия ҳудудини тарк этиш буюрилганлиги  ҳақда хабар берган эдик. Бундан ташқари, Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Берлинда аккредитациядан ўтган 30 дан ортиқ россиялик дипломатни персона нон грата деб эълон қилишни режалаштираётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия дипломат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made