Россия агрессиясининг оқибатларини ўз кўзим билан кўрдим – Кисида 

Олам

image

Япония G7 раиси сифатида қонун устуворлигига асосланган халқаро тартибни сақлаш ва мустаҳкамлашда етакчилик қилиш мажбуриятини олади. Бу ҳақда Япония Бош вазири Фумио Кисида АҚШ, Коста-Рика, Нидерландия, Жанубий Корея ва Замбия ҳамраислигида онлайн тарзда ўтказилаётган иккинчи “Демократия саммити” иштирокчиларига йўллаган видеомурожаатида айтиб ўтди.

Япония ҳукумати раҳбари Россия ва Украина ўртасидаги можаро мавзуси контекстида қонун устуворлигига асосланган тартиб муҳимлигини таъкидлаган. Фумио Кисида ўтган ҳафта Украинага қилган ташрифи якунлари ҳақида гапирар экан, Россия агрессиясининг далилини ўз кўзи билан кўрганини таъкидлаган.

“Мен ўз кўзим билан Россиянинг агрессиясининг далилини кўрдим. Мен бу ваҳшийликлар ҳақида бевосита уларни бошидан кечирганлардан эшитдим”, дейди Япония Бош вазири.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 март куни Япония Бош вазири Фумио Кисида Укараинага сафари доирасида Киев вилоятидаги ўтган йилнинг апрель ойида ишғол қилинган Буча шаҳрига ташриф буюрган, у ерда рус қўшинлари томонидан ўлдирилган тинч аҳолининг оммавий қабрлари яқинидаги черков ёнига гул қўйган ва марҳумлар хотирасига бир дақиқа сукут сақлаган эди. Мазкур ташрифда Кисида Зеленскийни ҳам жорий йилнинг май ойида Япония жануби-ғарбидаги Хиросима шаҳрида бўлиб ўтадиган G7 етакчилари саммитига таклиф қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Япония Фумио Кисида Демократия саммити Укараина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made