Россия аъзо бўлган ШҲТ Украина инқирозини ҳал қилмоқчи

Олам

image

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти давлатлари Украина инқирозини ҳал қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга тайёр. Бу ҳақда ШҲТ Бош котиби Чжан Мин РИА Новости агентлигига берган интервьюсида сўз очди. 

Унинг қайд этишича, ШҲТга аъзо давлатлар умумий қадриятлар асосида бирлашиб,  ўплаб муҳим халқаро ва минтақавий масалалар бўйича бир хил ёки ўхшаш позицияга эга. 

Чжан Мин таъкидлаганидек, Украина можароси бошланганидан кейин ШҲТ унга катта эътибор қаратди ва манфаатдор давлатларни минтақадаги умумий вазиятга эътибор қаратиб, келишмовчиликларни бартараф этиш, умумий манфаатларни топиш йўлида бир-бирлари томон ҳаракат қилиш, тинчликка эришиш ва можарони тинч, сиёсий ва дипломатик йўллар билан ҳал қилиш бўйича ишларни давом эттиришларини қўллаб-қувватлаган. 

Бош котиб ШҲТга аъзо кўплаб давлатлар мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, муаммони тўғри ҳал этиш ва ҳал этиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга тайёр эканини таъкидлади.

“Улар ҳам Украинадаги гуманитар инқирозни енгиб ўтиш учун ўз саъй-ҳаракатларини амалга оширишда давом этмоқда”, дея қўшимча қилди Чжан Мин.

Маълумот учун, 2001 йилда ташкил топган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон аъзо. 2022 йилнинг 16 сентябрь куни Самарқандда бўлиб ўтган саммитда давлатлар раҳбарлари Эроннинг тўлақонли аъзолигини маъқуллади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

1

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made