Россия 2022 йилги футбол мусобақасида қатнашмаслиги мумкин

Спорт

image

Таниқли араб спорт канали “BeIN Sports” Россия терма жамоасининг 2022 йилги Жаҳон чемпионатида қатнашмаслигини эълон қилди. Бу ҳақда ахборот ОАВнинг Twitter’даги расмий саҳифасида пайдо бўлди.

Ушбу маълумот манбаси сифатида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) кўрсатилган. Aввалроқ, Британия оммавий ахборот воситаларида мусобақанинг гуруҳ босқичига чиқадиган миллий терма жамоа унда иштирок этиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Фақат бунда давлат атрибутларидан фойдаланиш тақиқланиши кўрсатиб ўтилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 9 декабрда Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг (WADA) ижроия қўмитаси Россия антидопинг агентлигини (РУСAДA) Москва лабораториясининг маълумотлар базасини манипуляция қилгани учун дисквалификация қилишга қарор қилган эди. Шу тариқа, россиялик маҳаллий спортчилар тўрт йил давомида ўз байроғи остида халқаро мусобақаларда қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлишди. 19 декабрь куни маҳаллий агентликнинг кузатув кенгаши РУСAДA аъзоларини санкцияларга рози бўлмасликларини тавсия берди. Кейинчалик Спорт арбитраж судига (CAS) мурожаат қилишди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг