Россия 11 августдан халқаро авиақатновни бутунлай тикламоқчи
Олам
−
01 Август 2020 13607 1 дақиқа
Россия 11 августдан барча давлатлар билан халқаро парвозларни тиклаш имкониятини кўриб чиқяпти. Аммо ҳозирча якуий қарор қабул қилинмаган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Бошқа бир манба берган маълумотга кўра, Россия Бош вазири ўринбосари татьяна Голикова раҳбарлигида ўтган йиғилишда барча давлатлар билан халқаро авиақатновларни тиклаш масаласи кўрилган.
Бугундан Россия учта далват – Буюк Британия, Туркия ва танзания билан авиақатновларни тиклади. Шунингдек, Абхазия билан ҳам чегара очиқ. Ҳозирда яна қатор давлатлар билан авиалоқани тиклаш режалаштириляпти.
Эслатиб ўтамиз, Россия 27 март куни хорижий давлатлар билан авиаалоқани тўхтатганди. Бунга коронавирус инфекцияси тарқалишининг тезлашиши ва қурбонлар сонининг ортиши сабаб бўлганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь