Россия ҳудудига зарба беришга рухсат бериш НАТОнинг можарога бевосита аралашувига тенгдир – Путин 

Олам

image

Кеча, 12 сентябрь куни Бирлашган маданиятлар форумининг ялпи мажлисидаги нутқи якунида Россия Президенти Владимир Путин ОАВ вакилларининг Россия Федерацияси ҳудудига Ғарб қуроллари билан узоқ масофали зарбалар бериш бўйича эҳтимолий қарорга оид саволларига жавоб берди.

“Украинанинг Ғарбнинг юқори аниқликдаги қуроллари билан Россия ҳудудига зарбалари НАТО давлатларининг урушда бевосита иштирок этишини англатади", дейди у.

Унинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучларининг ўзи бундай зарбаларни амалга оширишга қодир эмас – бу фақат НАТО сунъий йўлдошларининг Украинада мавжуд бўлмаган маълумотларидан фойдаланган ҳолда содир бўлиши мумкин ва фақат альянс ҳарбий хизматчилари ушбу ракета тизимларига парвоз миссияларини амалга оширишлари мумкин.

"Гап НАТО давлатлари ҳарбий можарога бевосита алоқадор ёки йўқлиги ҳақида қарор қабул қилиш ҳақида кетмоқда", дейди Путин.

Путиннинг сўзларига кўра, агар қарор қабул қилинса, бу можаронинг моҳиятини ўзгартиради ва бу НАТО давлатлари Россия билан уруш ҳолатида эканлигини билдиради.

“Агар шундай бўлса, бу можаронинг моҳияти ўзгарганини ҳисобга олиб, биз учун яратилиши мумкин бўлган таҳдидлардан келиб чиқиб, тегишли қарорлар қабул қиламиз”, дейди Путин.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия Украинага Россия ҳудудига Storm Shadow ракеталари билан зарба беришга рухсат берганди. Август ойи охирида Украина Мудофаа вазири Рустам Умаров АҚШга ташрифи чоғида Америка томонига Россия ҳудудидаги нишонлар рўйхатини уларга зарба бериш учун топширди.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Россия Владимир Путин Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made