Блинкен ва Лэмми Киевга борди
Олам
−
11 Сентябрь
2476АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми бугун, 11 сентябрь куни Киевга борди.
Икки давлат Ташқи ишлар идоралари раҳбарлари Украина пойтахтига Польшадан поездда етиб келди. Уларнинг Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашуви Киевнинг Ғарб қуроллари Россия ҳудудидаги ҳарбий нишонларга зарба беришга рухсат бериш ҳақидаги илтимосига бағишланиши кутилмоқда.
Блинкен ва Лэмми Украина ҳукуматининг юқори мартабали амалдорлари билан ҳам учрашиши режалаштирилган.
Бир неча кун олдин Зеленский Россия ичидаги нишонларга ҳужум қилиш учун Ғарбнинг узоқ масофали қуролларидан фойдаланишга рухсат беришга чақирди. Қўшма Штатлар Украина Президентининг бу илтимосини маъқулламади.
“Мен битта аниқ имконият ҳамма нарсани ўзгартиришига ишонмайман”, дейди АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Германиядаги Рамштейн авиабазасида Украина бўйича алоқа гуруҳи йиғилиши чоғида.
Август ойи охирида Украина Мудофаа вазири Рустам Умаров АҚШга ташрифи чоғида Америка томонига Россия ҳудудидаги нишонлар рўйхатини уларга зарба бериш учун топширди.
“Украина халқини Россия терроридан ҳимоя қилиш учун нима қилиш кераклигини тушунтирдик... Умид қиламанки, бизни эшитишди”, дейди у CNN телеканалига берган интервьюсида.
Умаровнинг сўзларига кўра, бундай ҳужумларни амалга ошириш учун Американинг узоқ масофали ATACMS ракеталаридан фойдаланиш мумкин.
LiveБарчаси