Лондон Киевга Storm Shadow ракеталаридан Россияга қарши фойдаланишга рухсат берди

Олам

image

Буюк Британия Украинага Россия ҳудудига Storm Shadow ракеталари билан зарба беришга рухсат берди. Бу ҳақда "Тhe Guardian" хабар берди.

Нашрнинг ҳукуматдаги манбаларга таяниб ёзишича, қарор аллақачон қабул қилинганига қарамай, 13 сентябрь куни Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер ва АҚШ Президенти Жо Байден ўртасидаги учрашув якунида эълон қилиниши кутилмаяпти. 

"АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ҳам Вашингтон АТАCМS ракеталари бўйича худди шундай қарор қабул қилганига ишора қилган.  Блинкеннинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Украинадаги сиёсатини жанг майдонидаги вазиятга қараб мослаштиришга тайёр ва буни қилишда давом этади", деб ёзган нашр.

ОАВнинг қайд этишича, агар Storm Shadow бўйича ижобий қарор қабул қилинмаганида, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Лэммининг Киевга қўшма ташрифи амалга ошмай қолиши мумкин эди.

Киевдаги узоқ масофали ракеталар ҳақидаги оммавий баёнот ҳаддан ташқари провокацион деб баҳоланиши мумкин. Шошилинч ёки кераксиз ҳужумларнинг олдини олиш учун Украинанинг 300 километрдан ортиқ масофага учадиган ракеталардан фойдаланиши атрофида ҳали ҳам чекловлар мавжуд.

Жон Кирбининг сўзларига кўра, АҚШ бу борада Украина билан шахсий музокараларни давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми Киевга боргани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лондон Киев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made