Россия ҳарбий-денгиз кучлари Арктикада машғулотлар ўтказади

Олам

image

Россия Шимолий флоти Арктика зонасида бир қатор машғулотлар ўтказишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда бугун, 1 июль куни флот матбуот хизмати хабар берди.

"Ёзги машғулот даврида Кольская флотилиясининг ҳарбий кемаларини ўз ичига олган Шимолий флотнинг Арктика гуруҳи ўн иккинчи Арктика кампаниясини ўтказади ҳамда қитъа қирғоқлари, Шимолий Муз океани сувлари ва оролларда бир қатор тактик машқларни ишлаб чиқади”, дейилади баёнотда. 

Билдирилишича, Шимолий флотнинг асосий тузилмаларидан бири бўлган Кольская флотилиясининг ташкил топганига бугун, 1 июль куни 41 йил тўлган. Ҳозирда флотилиянинг кемалари Баренц денгизининг қирғоқ сувларидаги акваторияни ҳимоя қилиб, шимолий денгизлар ва жаҳон океани ҳудудлари бўйлаб саёҳатларни амалга оширмоқда. 

Шунингдек, флотилия таркибига катта сув ости кемаларига қарши тузилмалар, сув ости бригадаси, алоҳида қирғоқ ракета бригадаси ва таъминот қисмлари ҳам киради. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари штаб бошлиғи, адмирал Майкл Гилдай Пентагон ҳам глобал рақобат майдонига айланиб бораётган Арктикага кўпроқ эътибор қаратмоқчи эканини ва у ерда халқаро ҳарбий машғулотлар ўтказиш имкониятини кўриб чиқаётганини билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Арктика

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг