Роналдунинг яна бир жамоадошида коронавирус аниқланди

Спорт 6008
image

Туриннинг "Ювентус" клуби футболчиси Пауло Дибала коронавирусни аниқловчи тест топширди. Тест натижаларига кўра, аргентиналик футболчи "Ювентус"нинг коронавирус юқтириб олган иккинчи футболчиси бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" жамоаси аъзоси Даниеле Ругани коронавирусни юқтириб олгани ҳақида хабар берган эдик. 

Маълумот ўрнида, Пауло Дибала "Ювентус" таркибида барча мусобақаларда 152 учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 64 маротаба ишғол қилган.

CoVID-19 вируси дунё бўйлаб шиддат билан тарқалмоқда. Айни вақтда, 134 806 киши коронавирусни юқтириб олган. 4984 нафар бемор ушбу касаллик туфайли вафот этган. 70 395та одам коронавирусдан фориғ бўлган.

Жаҳонгир Сотволдиев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 315
Рейтинг: 2.9
t
×