Криштиану Роналдунинг жамоадоши коронавирус юқтирди

Спорт 5099
image

"Ювентус" ҳимоячиси Даниеле Ругани коронавирус юқтириб олди. Бу ҳақда клуб сайтида хабар берилди.

"Ювентус" футболчини изоляция қилиш учун ҳукумат томонидан тасдиқланган барча чораларни кўрди. Бундан ташқари, Ругани билан алоқада бўлганларнинг барчаси вирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда.

Ругани 2015 йилдан бери Туринда ўйнаб келмоқда. Шу вақт ичида у барча мусобақаларда 94 та ўйин ўтказган, тўрт маротаба мамлакат чемпиони, уч карра Италия кубоги ва икки марта суперкубок соҳиби бўлган. Ҳимоячи еттита гол уриб, битта голга ҳаммуаллифлик қилган.

Ругани профессионал фаолияти давомида Италия миллий терма жамоаси сафида 7 маротаба майдонга тушган.

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 218
Рейтинг: 2.9
t
×