Роналдунинг терма жамоадаги голлари сони 130 тага етди

Спорт

image

Бугун, 12 июнга ўтар кечаси Евро-2024 турниридан олдин, Португалия терма жамоаси Ирландия билан ўртоқлик учрашувини ўтказди ва рақиб дарвозасига жавобсиз учта гол урди. Дастлаб, 18 дақиқада “Барселона” клуби футболчиси Жоау Фелиш ҳисобни очган бўлса, Криштиану Роналду 50 ва 60 дақиқаларда дубл қайд этди.

Шу тариқа, Роналду ўзи олтинчи маротаба иштирок этадиган Европа чемпионатидан олдин, терма жамоадаги голлари сонини 130 тага етказиб олди. Бу жабҳада беш карра “Олтин топ” соҳиби мутлақ рекордчи ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналду Евро-2024 турнирида иштирок этувчи ёши катта футболчилар рамзий жамоасига киритилганди.

Хабибуллоҳ Райимов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Роналду

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made