Роналдуда “Манчестер Сити” варианти пайдо бўлди

Спорт

image

Португалиялик футболчи Криштиану Роналду “Ювентус”ни тарк этиб, Манчестерга кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда “L’Equipe” нашри хабар тарқатди. 

Маълумотларга кўра, Туринни тарк этиш ҳақида Роналдунинг ўзи жамоадошларига маълум қилган. 36 ёшли ҳужумчини сотиб олишга 4-5 та жамоанинг қурби етади, холос.

Сўнгги кунларда Роналду ва унинг агентлари “Манчестер Сити”га ўтиш вариантини ўрганмоқда, қайд этилишича, португалиялик аллақачон “шаҳарликлар”нинг бир нечта футболчилари билан клубдаги вазиятни муҳокама қилган. Гвардиола жамоаси Харри Кейн трансферини ҳал қила олмаса, Криштиануни иккинчи вариант сифатида кўрмоқда.

Аввалроқ, Роналдунинг агенти Жорже Мендеш мижозига “Манчестер Сити” таклиф билан чиққани ҳақида хабар берганди.

Маълумот учун, беш карра “Олтин тўп” соҳиби Англия Премьер лигасида 2003 йилдан 2009 йилгача “Манчестер Юнайтед” таркибида ўйнаган ва 196 та ўйинда 84 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ювентус Футбол Криштиану Роналду “Манчестер Сити Трансфер-2021

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made