Роналду жаҳон рекордини такрорлади

Спорт 15461
image

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду расмий ўйинларда энг кўп гол уриш бўйича жаҳон рекордини такрорлади. Бу ҳақда “Squawka” томонидан хабар берилган. 

Манбага кўра, Италия чемпионатининг 17-тур учрашувида “Сассуоло” дарвозасига урилган гол 35 ёшли португалиялик учун 759-гол бўлган. 

Ушбу кўрсаткич билан “Олтин тўп” мукофотининг беш карра соҳиби Австрия ва Чехословакиянинг собиқ ҳужумчиси Йозеф Бицанга етиб олган. Унинг ҳам ҳисобида 759 та гол мавжуд. 

Маълумот учун, Бразилия терма жамоасидаги уч карра жаҳон чемпиони Пеленинг ҳисобида 757 та гол бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ португалиялик форвард голлар сони бўйича футбол афсонаси Пеледан ўзиб кетгани хабар қилинганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1130
Рейтинг: 3
Теглар
t
×