Роналду Пеледан ўзиб кетди

Спорт 4558
image

“Ювентус” хужумчиси Криштиану Роналду А Сериянинг 15-туридан ўрин олган “Удинезе”га қарши баҳсда дублни расмийлаштирди. Натижада португалиялик форвард урган голларининг сони бўйича футбол афсонаси Пеледан ўзиб кетди. 

Ҳисоб-китобларга кўра, Роналду шу пайтгача 1032 та расмий учрашувда 758 та гол уриб, уч карра Жаҳон чемпионига айланган Пеледан ўтиб кетган. Пеле эса 812 та расмий учрашув ўтказиб, 757 та гол урушга муваффақ бўлган.  

Қайд этиш керакки, “Ювентус” форварди мутлақ рекордни ўрнатиши учун яна 2 та гол уриб, ҳисобида 759 та голи бўлган чехиялик Йозеф Бицанни ортда қолдириши керак.

Маълумот ўрнида, аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси Испания чемпионатининг 15-турида "Вальядолид"га қарши баҳсда “Барселона” сафидаги 644-голини уриб, бир жамоада урилган голлар сони бўйича 643 та гол урган Пелени ортда қолдирган эди.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 170
Рейтинг: 2.9
t
×