Роналду “Ювентус”ни тарк этиши мумкин

Спорт 15549
image
-

Туриннинг “Ювентус” клуби юлдузи Криштиану Роналду ушбу трансферлар ойнасида ўз жамоасини алмаштириши мумкин. Бу ҳақда италиялик таниқли журналист-инсайдер Николо Скира хабар берди.

Унинг ёзишича, кеча, 3 июнь куни бош мураббий Массимилиано Аллегри ҳамда “Ювентус” спорт директори ўзаро суҳбат уюштирган. Улар якунда Роналдуга яхши таклиф бўладиган тақдирда футболчини сотиб юборишга келишиб олган.

Аллегрининг таъкидлашича, Роналду унинг ўйин схемасига мос тушмайдиган ягона футболчи, шу сабаб мутахассис уни ўз режаларига киритмаган. 

Туринликлар Роналду трансферидан келиб тушган пулга Поль Погба ёки Мауро Икардидан бирини сотиб олишни режа қилган. ПСЖ клуби эса агарда Мбаппе жамоани тарк этадиган бўлса, Криштиануни жамоага олиб келмоқчи. Евро-2020 якунида барчаси ойдинлашади.

Абдулла Маннонов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 819
Рейтинг: 3
Теглар
t
×