Роналду “Юнайтед” тарихидаги энг зўр 10 та футболчи қаторига киритилмади

Спорт 5252
image
-

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду “FourFourTwo” талқини бўйича “Манчестер Юнайтед” тарихидаги энг яхши футболчилар рўйхатнинг 10 талигига киритилмади. Роналду атиги 12-ўринни эгаллаган. 

Манбага кўра, унинг рўйхатда юқори ўринда бўлмаганига ягона сабаб Роналду ўзининг энг яхши йилларини бошқа клубларда ўтказганлигидир.

“Манчестер Юнайтед” тарихидаги энг кучли 10 нафар футболчи билан танишинг:

1. Раян Гиггз;

2. Бобби Чарльтон;

3. Жорж Бест;

4. Браян Робсон;

5. Эрик Кантона;

6. Денис Лоу;

7. Дункан Эдвардс;

8. Питер Шмейхель;

9. Уэйн Руни;

10. Поль Скоулз.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед” сафида барча мусобақаларда 330 та ўйин ўтказиб, 142 та гол ва 71 та голга ассистентлик қилган. Унинг “қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 140
Рейтинг: 3
t
×