Роналду янги рекорд ўрнатди
Спорт
−
15 Октябрь 8689 2 дақиқа
Кеча, 14 октябрь куни жаҳон чемпионати саралаш доирасида Португалия Венгрия терма жамоалари учрашуви бўлиб ўтди. Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду учрашувда дубль қайт этиб, Жаҳон чемпионати саралаш босқичида гол уриш бўйича янги рекорд ўрнатди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.
Учрашув бошида Аттила Салаи меҳмонлар дарвозасини ишғол қилиб, Венгрияни олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг, Роналдунинг биринчи бўлимдаги дубли португалияликларга устунликни қайтариб берди. 40 ёшли ҳужумчи Нелсон Семеду узатмасидан сўнг тўпни дарвозага жойлаштирди. Бу унинг Жаҳон чемпионати саралашларидаги 40-голи бўлиб, у гватемалалик Карлос Руиснинг 39 та голлик натижасини ортда қолдириб, янги рекорд ўрнатди.
Танаффус арафасида Роналду ўзининг халқаро миқёсдаги 143-голини урди ва Португалияга 2:1 ҳисобида устунлик келтирди. Бироқ учрашув якунига яқин Венгрия яна ҳужумларни кучайтирди ва Доминик Собослаи қўшимча дақиқаларда ҳисобни тенглаштирди.
Мазкур дурангдан сўнг Роберто Мартинес шогирдлари “Ф” гуруҳида 10 очко билан биринчи ўринни сақлаб қолган бўлса-да, улар Венгриядан атиги 5 очко олдинда бормоқда. Бу эса Португалия терма жамоаси учун ЖЧ–2026 йўлланмасини расмийлаштиришни масаласини навбатдаги турларга кечиктиради.
Шунга қарамай, Роналдунинг ўйинидаги рекордлар футбол тарихига яна бир муҳим саҳифа қўшди. У энди Жаҳон чемпионати саралаш босқичларининг энг сермаҳсул тўпурарига айланди.
Live
Барчаси