Роналду яна бир рекорд ўрнатди
Спорт
−
24 Март
2309Португалиялик футбол афсонаси Криштиану Роналду 22 йил кетма-кет терма жамоа сафида гол урган тарихдаги биринчи футболчига айланди. Бу ҳақда “Instant Foot” Х саҳифаси хабар берди.
Миллатлар лигасининг чорак финал учрашувида Роналдунинг голи Португалия терма жамоасига Дания терма жамоасини мағлуб этишига (5:2) ва турнирнинг ярим финалига йўл олишига ёрдам берди.
UEFA Миллатлар лигасининг 1/2 финалида Португалия терма жамоаси Германияга қарши баҳс олиб боради. Ўйин июнь ойида бўлиб ўтади.
Роналду Португалия терма жамоасида 2003 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Шу вақт ичида у 217 та учрашувда қатнашган ва бу кўрсаткич бўйича рекордчи ҳисобланади. У терма жамоа сафида 136 та гол урган. Терма жамоа таркибида Роналду 2016 йилги Европа чемпионати ва 2018/2019 йилги Миллатлар лигасида ғолиб чиққан.