Роналду яна бир нечта клубларни акцияларини сотиб олиш ниятида – Романо
Спорт
−
28 Февраль 1097 1 дақиқа
Аввалроқ, Криштиану Роналду ўзининг инвестиция компанияси орқали Испаниянинг “Альмерия” жамоасининг 25% улушини сотиб олгани хабар қилинганди. Португалиялик юлдуз шу билан чекланмайди ва келажакда бошқа лойиҳалар ва клубларга ҳам сармоя киритишга тайёр. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Романога кўра, “Альмерия”га киритилган бу сармоя Роналдунинг келажакдаги фаолияти учун фақат бошланғич нуқта бўлиб, охирги қадам эмас. Янги қизиқарли имкониятлар пайдо бўлса, у дадил тарзда сармоя киритишга тайёр.
Қайд этиш жоиз, Роналду узоқ вақтдан бери футбол майдонидан ташқарида ҳам фаол. У бир нечта ресторанларга эгалик қилади, меҳмонхона бизнеси билан шуғулланади ва кийим-кечак, пойабзал, атир ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган CR7 брендини бошқаради.
Маълумот учун, Роналдунинг “Ал-Наср” билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача амал қилади. Жорий мавсумда 41 ёшли футболчи 25 та ўйинда 22 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.