Роналду ва Месси сўнгги ўн йилликнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Спорт 1889
image

Халқаро футбол тарихи ва статистика федерацияси (IFFHS) Европа ва Жанубий Американинг сўнгги ўн йилликдаги энг яхши футболчисини аниқлади.

Италиянинг “Ювентус” клуби форварди Криштиану Роналду Европанинг сўнгги ўн йилликдаги энг яхши футболчиси деб топилган. Иккинчи ўринда Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос қайд этилган. Учинчи ўринни эса Германия терма жамоаси ва “Бавария” клуби посбони Мануель Нойер эгаллаган.

Испаниянинг “Барселона” клуби форварди Лионель Месси эса Жанубий Американинг сўнгги ўн йилликдаги энг яхши футболчиси деб топилган. Иккинчи ўринда Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймар қайд этилган. Учинчи ўринни эса Бразилиянинг “Сан-Паулу” клуб ҳимоячиси Дани Алвес эгаллаган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 37
Рейтинг: 3.1
t
×