Роналду ўтиши мумкин бўлган икки клуб номи маълум бўлди 

Спорт 46998
image
-

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда "Tuttosport" хабар берган. 

Манбанинг хабарига кўра, 36 ёшли португалиялик "бьянконерилар" кейинги мавсумда Чемпионлар Лигасига чиқа олмаса, ҳозирги жамоасини тарк этмоқчи. 

Италия чемпионатидаги 33 турдан сўнг "Ювентус" активида 66 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринда турибди. Шунингдек, "Наполи" ва "Милан"да ҳам шунчадан очко бор. Дастлабки тўрт ўрин Европанинг асосий мусобақасида ўйнаш ҳуқуқини беради. 

Роналду асосий юлдузи Килиан Мбаппени йўқотиши мумкин бўлган Франциянинг "Пари Сен-Жермен"и ёки у 2003 йилдан 2009 йилгача ўйнаган Англиянинг "Манчестер Юнайтед"ига ўтиши мумкин. 

Жорий мавсумда Роналду барча турнирларда 39 та ўйин ўтказиб, 32 та гол урди ва тўртта голли пас берди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 3505
Рейтинг: 3
Теглар
t
×