Роналду терма жамоадаги фаолиятини қачон якунлашини айтди
Спорт
−
23 Октябрь 2021
14081“Манчестер Юнайтед”нинг 36 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду “Sky sports”га берган интервьюсида Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Мен клубларда узоқ вақт ўйнаш учун Португалия терма жамоасидаги фаолиятимни тугатиш ҳақида ўйлаяпманми? Йўқ, нега ўйлашим керак? Менимча, ҳали бунинг вақти келмади. Ушбу масалада одамлар нимани хоҳлашлари муҳим эмас, муҳими мен нимани хоҳлаётганим. Қачонки, югуриш, дриблинг ишлатиш, дарвоза томон кучли зарба бериш қобилиятим пасайганини ҳис қилсамгина фаолиятимни якунлайман. Шунинг учун давом эттиришни хоҳлайман, чунки менда ҳали ҳам мотивация бор”, дейди Роналду.
Шунингдек, Криштиану Чемпионлар лигаси тарихидаги рекордларини ёдга олди:
“Оилам, мухлисларим, дўстларим ва ўз ишимни яхши кўраман ва янада олдинга интилишни хоҳлайман. Сиз Португалия терма жамоаси ҳақида гапиряпсиз, лекин Чемпионлар лигасида энг кўп гол урган, энг кўп ғалаба қозонган ва голли узатмага эга футболчиман. Бироқ, мен давом этмоқчиман. Одамларни хурсанд қилиш ёқимли”.
Малумот учун, 36 ёшли португалиялик футболчи 18 йилдирки, “Олтин тўп” учун курашиб келади ва гол уришда давом этмоқда. Португалия таркибида 115 та гол урган ҳолда терма жамоалар миқёсида рақиб дарвозасини энг кўп ишғол этган футболчига айланди. Ўтган мавсумда эса А серия ва Евро-2020 турнирларининг энг яхши тўпурари бўлган.