Роналду “Спортинг”га қайтадими? 

Спорт 12145
image

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Лиссабоннинг “Спортинг” клубига қайтиши мумкин. Бу ҳақда “Cuatro” хабар берган.  

Манбага кўра, форвард Италия жамоаси билан шартномани бекор қилишга ва маошини жиддий равишда қисқартиришга тайёр. 

Роналду 1997 йилдан “Спортинг”нинг ёшлар жамоасида ўйнаган ва 2002 йилда асосий таркибда дебют қилган. 

Лиссабон клуби таркибида у 31 учрашувда қатнашган ва бешта гол урган. 2003 йилда форвард “Манчестер Юнайтед” билан шартнома имзолаган. 

Жорий мавсум Роналду Италия чемпионатида “Ювентус” сафида 32 та ўйинда иштирок этган. Унинг ҳисобида 28 гол ва учта голли пас бор. 

Ҳужумчининг шартномаси 2022 йилнинг ёзигача амал қилади. Маълум бўлишича, Турин клуби юқори маоши туфайли футболчи билан хайрлашишга тайёр. 

Аввалроқ, Роналду асосий юлдузи Килиан Мбаппени йўқотиши мумкин бўлган Франциянинг “Пари Сен-Жермен”и ёки у 2003 йилдан 2009 йилгача ўйнаган Англиянинг “Манчестер Юнайтед”ига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 513
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×