Роналду Швеция билан ўйинда Португалияга ёрдам бера олмайди

Спорт

image

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду терма жамоасининг Швеция билан ўртоқлик учрашувини ўтказиб юборади. Бу ҳақда ESPN хабар берди.

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес март ойидаги ўртоқлик учрашувлари учун 32 нафар футболчини таркибга жалб қилган. “Ал-Наср” аъзоси Криштиану Роналду ҳам таркибга жалб қилинган, бироқ форвард Швеция билан ўйинда жамоадошларига ёрдам бера олмайди.

Гап шундаки, терма жамоа оиласи билан Саудия Арабистонида қисқа муддатли таътилда бўлган 39 ёшли футболчига бироз дам бермоқчи.

Роналду Португалия терма жамоасига Словенияга қарши ўртоқлик учрашуви олдидан қўшилади. Португалиянинг Словенияга қарши ўйини 26 март куни бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду Португалия Ал-Наср

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг