Роналду Португалиядаги энг қиммат уйни сотиб олди 

Спорт

image

Португалиялик супер ҳужумчи Криштиану Роналду Португалияниниг Лиссабон Ривиерасидаги энг машҳур курортлар Кашкайш  ва Эшторил ҳудудларидан 11 миллион еврога вилла сотиб олди. Яна 7 млн евро таъмирга сарфланиши кутиляпти.

Таъмирдан сўнг Роналдунинг вилласи 21 миллион еврогача қимматлашади ва Португалиядаги энг қиммат уйга айланади. Уй  келаси йили тўлақонли қуриб битказилади, яъни Роналду "Манчестер Юнайтед" билан хайрлашиш эҳтимоли катта бўлган пайтда. 

Уч қаватли  вилланинг умумий майдони 2720 квадрат метрни ташкил қилиб, боғлар билан ўралган ҳамда ажойиб бассейнни ўз ичига олади. Янги уйдан Португалия пойтахти Лиссабонгача 40 дақиқада босиб ўтиладиган масофа бор.

Лиссабон яқинида бундай қиммат турар жойни сотиб олиш бир кун келиб Роналду профессионал фаолиятини бошлаган "Спортинг"га кўчиб ўтиши мумкинлигидан далолат беради.

Муштарий Ғаниева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Роналду

Баҳолаганлар

950

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг