Роналду орзусидаги мукофотни қўлга киритди

Спорт 17235
image

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду спортдаги ютуқлари учун "Golden Foot" мукофотига сазовор бўлди

Ғолиб бутун дунёдаги мухлисларнинг овози орқали танланган. Унинг мукофотга лойиқ кўрилгани декабрь ойининг бошида маълум бўлган, соврин эса икки кун олдин топширилган. 

Овоз бериш натижаларига кўра, "Ювентус" форварди барчани, ҳатто азалий рақиби Лионель Мессини ҳам мағлуб этган. 

Анъанага кўра, ғолиб Монте-Карлодаги Чемпионлар хиёбонида оёқ изини қолдирган. 

"Бу шараф. Бу мен олишни орзу қилган мукофот. Агар тарихни эсласангиз, унга сазовор бўлганларнинг барчаси футбол афсонасидир. Мен уни олганимдан хурсандман, бу менинг музейимдаги бундай биринчи мукофот ва мен бахтлиман", деган футболчининг ўзи.

Маълумот учун, "Golden Foot" мукофоти 17 йилдан буён бериб келинмоқда. Унинг биринчи эгаси машҳур италиялик ҳужумчи Роберто Бажо бўлган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1022
Рейтинг: 3
Теглар
t
×