Роналду “Олтин тўп” маросимига бормайди

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Олтин тўп” топшириш маросимида иштирок этмайди. Бу ҳақда унинг ўзи журналист Педру Сепульведага маълум қилган.

Португалиялик футболчи бугун Парижда бўлиб ўтадиган тадбирга боришдан бош тортган. Бироқ, Криш совринга асосий даъвогарлар қаторида.
 
Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли португалиялик футболчи UEFA Чемпионлар лигаси бир мавсумида 3 ўйинда ғалаба голини урган биринчи футболчига айланган эди. Бунга қадар ҳеч ким ушбу натижага эриша олмаган.

Маълумот учун, “France football” нашри томонилдан ўтказилувчи маросим бугун, 29 ноябрдан 30 ноябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:30 да бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Месси Роналду Олтин тўп France football

Баҳолаганлар

802

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made